
Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси тақдирлаш маросимидан сўнг Тошкентга қараб йўлга чиқишади. Хо Ши Миндан тўғридан-тўғри авиарейс йўқлиги учун терма жамоамиз Тошкентга Жанубий Кореянинг Инчеон аэропорти орқали юртимизга қайтиб келишади. Футзалчиларимиз 11 май куни 20:05 да Тошкентга қўнишади.