Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби - Мўғулистон

Tolibjon Qosimov
20 май 2017
Бугун футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Биров аввал якунига етган баҳсда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатар ёшларини 7:4 ҳисобида мағлуб этишди. Шу тариқа, Хосе Мария Пазос Мендез шогирдлари 10 очко билан гуруҳни биринчи поғонада якунлади.

Энди вакилларимиз чорак финалда Мўғулистон U-20 терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Мўғулистонликлар "D" гуруҳида 4 ўйинда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият билан 7 очко тўплашди. Бу эса уларнинг гуруҳда Эрон ёшларидан кейин иккинчи ўринни банд этишларига етарли бўлди.

Мўғулистонга қарши ўйин 22 май куни 17:00да бўлиб ўтади.

U-20 Осиё чемпионати
Чорак финал
"Hua Mark Indoor Stadium"

22.05.2017, 17:00
Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20



Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади. Чорак финалда ғалаба қозонганлар ярим финалга, ярим финалда ютганлар эса финалга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин учун ҳам учрашув ўтказилади.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia