Футзал. Осиёда янги мусобақа

Narzulla Saydullayev
15 дек 2015, 11:40
2017 йилда 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида илк Осиё чемпионати ўтказилади.

Бу янги мусобақа бўлади. Шу пайтгача фақат миллий терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати ўтказиб келинади. Энди қитъа миқёсидаги турнирлар сони яна биттага кўпаяди. Ушбу қарорга қитъада футзал нуфузини янада ошириш мақсадида келинган.

Айни пайтда илк тарихий қитъа чемпионати финал босқич мезбонлигига Вьетнам давлати даъвогарлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоасига ҳам Хосе Мария Мендез мураббийлик қилади. Испаниялик бу мутахассис миллий терма жамоамиз бош мураббийи ҳисобланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia