Футзал. Николай Одушев: "Шогирдларим бу турга етарли даражада тайёрлана олишмади"

Narzulla Saydullayev
21 фев 2015, 14:01
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Ардус" - "Нафис" (12:3) учрашувидан сўнг "Ардус" бош мураббийи Николай Одушев ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйин ҳақида нима дея оламан? "Нафис"ни 12:3 ҳисобида мағлуб этдик. Рақиб жуда кучсиз дея олмайман, шунчаки йигитлар ўйинга жиддий муносабат билан тушишганди. Шогирдларимни табриклайман", - дейди Николай Одушев.

- Бу турда "Ардус" 5та ўйинда 2та дуранг ва битта мағлубият қайд этди. Нима учун пасайиш юзага келди?
- Тўғри таъкидладингиз. Йигитлар бу турга етарли даражада руҳан ва жисмонан тайёрлана олишмади. Биринчи ўйинда "Олмалиқ" билан дуранг ўйнадик. Кейин эса шунчаки бўшашиб кетдик ва "Насаф"га ютқаздик, "Максам-Чирчиқ" билан дуранг ўйнадик.

- Жароҳат ва дисквалификациялар ҳам натижага таъсир қилдими?

- Албатта. Бу ҳам таъсир қилди. Тўрт нафар асосий таркиб ўйинчиларимизнинг хизматидан фойдалана олмадик.

- Шахзод Бўриев ва Фарҳод Абдумавлонов қачон сафга қайтишади?

- Худо хоҳласа улар кубок ўйинига қадар тузалишади. 3 март куни Ўзбекистон кубоги доирасида "Когон" билан тўқнаш келамиз. Ўша ўйинда иккала футболчи таркибга кириши мумкин.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia