UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  0 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  3 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  5 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  8 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4

Футзал. Кирилл Ермолов: “Ўзбекистонни яхши биламиз” Янгиликлар

Футзал. Кирилл Ермолов: “Ўзбекистонни яхши биламиз”

Футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони ва вице-сардори Кирилл Ермолов 2016 йилги Осиё чемпионатига ташланган қуръа ҳақида ўз фикрларини билдирди:

– Кирилл, жамоанинг энг тажрибали футболчиси сифатида гуруҳимиз ҳақида нима дея оласиз? Қуръа қанчалик омадли бўлди?
– Ўйлашимча, бизнинг гуруҳда кураш кескин кечади. Сўнгги турга қадар ким чорак финалга чиқиши аниқ бўлмаса керак.

– Рақиблар ҳақида нима дея оласиз? Уларга қарши олдин ўйнаганмисиз?
– Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламиз. Хатто баъзи футзалчилар билан ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб ҳам турамиз. Ливан билан олдин ўйнаганмиз. Битта нарсани айтишим мумкин – бу чақилмас ёнғоқ. Саудия Арабистони эса "чиройли кўзлари" учун Осиё чемпионатига чиқмаган. Гуруҳ борасида омадимиз келди дея олмайман, лекин қуръа янада оғир келиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Осиё чемпионатида "A" гуруҳида мусобақа мезбони Ўзбекистон, Ливан ва Саудия Арабистони билан кураш олиб боради.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика