

Мусобақада қатнашаётган Ўзбекистон термаси бугун учинчи ўрин учун ўйнайди. Ушбу баҳсда вакилларимизга Таиланд терма жамоаси рақиблик қилади.
Финалда эса Эрон ҳамда Япония терма жамоалари кураш олиб боради.
Учинчи ўрин учун:
19:00. Таиланд – Ўзбекистон
22:00. Эрон – Япония
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, чорак финалда мезбон Қувайтни мағлуб этганди. Ярим финалда эса Японияга 1:2 ҳисобида имконият бой берилди.
Бугунги беллашувда футзалчиларимизга омад тилаймиз.



