Футзал. Бугун 16:30. Ўзбекистон - Жанубий Корея

Narzulla Saydullayev
5 май 2014, 08:07
Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамдаги Осиё чемпионатида учинчи турни ўтказади.
Футзалчиларимиз илк турда Қирғизистон терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашганди. Сўнгра сенсацион тарзда амалдаги Осиё чемпиони Япония терма жамоаси 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки икки турда 0 очко тўплаган Жанубий Корея терма жамоаси билан ўйнайди. Бу баҳсда дуранг ҳам футзалчиларимизни кейинги босқичга олиб чиқади. Лекин барчамиз фақат ва фақат ғалаба кутамиз!

16:30
Ўзбекистон - Жанубий Корея
Қирғизистон - Япония


Сайтимизда ўйинлар имкон қадар батафсил ёритиб борилади.

"D" гуруҳи

ЖамоаларЎЮ Д М УГ ЎГ ТН О
Қирғизистон 21106334
Ўзбекистон21104314
Япония2101132113
Жанубий Корея 2002116-150


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›