UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  0 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  0 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига чипта олмоқчи бўлганлар диққатига! Янгиликлар

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига чипта олмоқчи бўлганлар диққатига!

Хабарингиз бор, шу йилнинг 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари юртимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Аввалроқ, жаҳон чемпионати учрашувлари учун чипталар сотуви старт олгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда чипталар сотувини амалга ошириш мақсадида барча мезбон шаҳарларда махсус кассалар ишга туширилган.

Чипта кассалари манзиллари қуйидагича:
Тошкент шаҳри: Бешёғоч-1
Бухоро шаҳри: Фатҳобод 55/1
Андижон шаҳри: Отабекова кўчаси, 13

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада жами 24та терма жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Тақвимга кўра, футзал бўйича жаҳон чемпионати 52та ўйинни ўз ичига олади. Шу ўйинларга Тошкентдаги "Хумо Арена", Андижон ва Бухородаги универсал спорт мажмуалари мезбонлик қилади. 

Маълумот учун, "Хумо Арена"да 27та учрашув ўтказилса, Бухоро спорт мажмуасида 17та, Андижон спорт мажмуаси эса 8та ўйин бўлиб ўтади. Қуйида тўлиқ тақвимни келтириб ўтамиз. 

Изоҳ: Тошкентдаги ўйинлар "Хумо Арена", Бухородаги ўйинлар Бухоро универсал спорт мажмуаси ҳамда Андижондаги ўйинлар Андижон универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика