UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58"Реал" ҳимоячиси жароҳат олди ва бир неча ҳафтага сафдан чиқди  1 20:31"Боруссия" бош мураббийи Бундеслига рекордини ўрнатди  1 20:28"Ашхобод-2017". Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади ва гуруҳда иккинчи бўлди  14 20:16Андрей Микляев: "Гол уришда муаммо бор"  16 20:07Шота Арвеладзе: "Игорь Сергеев ҳақиқий профессионал, мен уни ҳурмат қиламан"  67 20:03"Реал" футболчиларининг барчаси билан узоқ муддатга шартнома тузиб олди + ФОТО  8 19:50Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар  226 19:36"Манчестер Сити" футболчиси яна жароҳат олди + ФОТО  7 19:26Омар Моманидан янги карикатура: Каталония ва Мадрид фарқи 7 очко   49 19:17Расмий хабар: «Атлетико» Диего Костанинг трансферини эълон қилди  11 19:08"Реал" бу мавсум Ла Лига уй ўйинларида ғалаба қозонмади + ФОТО  22 19:00Olamsport: Истомин Франциядаги турнирда кортга чиқди, таэквондочимиздан медаль ва бошқа хабарлар  0 19:00Ёшлар лигаси. 22-тур. Бугунги барча ўйинлар якунига етди  1 18:45"Манчестер Сити" ёш футболчилар трансфери қоидасини бузганликда шубҳаланмоқда  0 18:29"Динамо" деярли 14 соатдан буён гол ура олмаяпти  18

26 апр 17:48
Янгиликлар

Футзал. Аҳад Юсупов: “Биз чемпион бўлишда давом этаверамиз”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида "Локомотив" жамоаси қаторасига иккинчи йил чемпионликни тантана қилди.
"Темирйўлчилар"нинг ушбу ютуқларида клуб бош мураббийи Аҳад Юсуповнинг хизматлари катта. Бугун эътиборингизга ана шу мураббий билан бўлиб ўтган суҳбатни ҳавола этамиз.

- Ҳозирги футзалимиздаги инсонларнинг асосий қисми бир пайтлар "Ардус" жамоаси негизида бирлашган эди. Ҳозир уларнинг деярли ҳаммаси турли клубларда ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда. 2005 йил ўзининг иккинчи мавсумини ўтказган "Ардус" ҳамма томонлама энг кучлиси эди. Ўз даврининг ҳақиқий етакчилари жам бўлган эди таркибда, - дея гап бошлади суҳбатдошимиз.

Тақдирлаш маросими ҳақида...
"Локомотив" бош мураббийлигини Равшан Муқимовдан қабул қилиб олганимга 3 йил бўлди. Ана шу йиллар давомида мақташга арзигулик ютуқларга эришдик. "Темирйўлчилар" бош мураббийлигидаги дастлабки мавсумимдаёқ жамоани финалга олиб чиқдим. Ўтган йили эса хет-трик қайд этдик. Яьни, Ассоциация кубоги, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон чемпионати бахсларида ғолиб бўлдик. Бу йил ҳам чемпионатни олтин медаллар билан якунладик. Лекин, негадир чемпионатнинг энг яхши мураббийи номинациясида чемпион бўлмаган жамоа мураббийи ғолиб деб топилди. Энг яхши бўлган Абдулла Бўриевга эътирозим ёки ҳусуматим йўқ. Чунки, биз у билан бирга ўйнаган пайтларимизда табир жоиз бўлса битта "қон" эдик. Мен ҳимояда, у эса ҳужумда ўйнарди. У яқин дўстим. Лекин, ана шу номинацияларни эълон қилаётганда кетма-кет қўлга киритилаётган чемпионлик мехнати эътиборсиз қолдирилаётгани кишини ўйлантириб қўяди. Ҳатто, ўтган мавсумдаги учта фронтдаги ғолиблигимизда ҳам мени энг яхши деб топишмаган эди. Нима бўлганда ҳам қилаётган мехнатларимизни халқ билса, шунинг ўзи биз учун катта ютуқ.



Юлдузларни бошқариш қийин...
Баъзилар мени юлдузларни йиғиб олиб чемпионликни ҳеч кимга бермаяпти деб ҳисобламоқда. Сен ана шу юлдузларни бутун мавсум бир хил темпда ўйната оласанми? Агар ўйната олсанг, мархамат келиб исботла. Юлдузлар билан ишлаш жуда қийин. Уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кичкинагина арзимаган сабаб ҳам уларни жамоага фойдаси тегмайдиган ҳолга олиб келиб қўйиши мумкин. Футзалчилар пул учун эмас, бу ердаги муҳит ва иш услубини билганлари учун ҳам "Локомотив"га келаяптилар. Бизда кўпчилик ўйлаганчалик кўп пул тўланмайди. Ҳаттоки, клубнинг ўйинчилардан ўтган йилги чемпионлик учун кичкина қарзи ҳам бор. Берилиши керак бўлган мукофот пулларининг бир қисми турибди. Кўряпсизми клубимизда катта пуллар айланмайди. Ўйинчиларнинг бир ойлик маоши 600 минг сўм, мукофот пуллари эса ҳар бир ғалабага 100 минг сўм. Ҳомийларимиз томонидан бериладиган қўшимча бонусларни ҳам бирга ҳисоблаганда ҳар бир ўйинчимиз 1 миллион маош ва 300 минг мукофот пули олади. Замонавий футзалда ўз олдига чемпионликни вазифа қилиб қўйган жамоа учун бу маблағ кам, битта оилани боқишга бу пул етмайди.

Финал ҳақида...
Футзалда ўйинчи сифатида фаолият олиб борганман, кейин мураббийлик курсларида ўқидим. Бундан 5-6 йил олдин мураббийликка ўқиб юрганимдаёқ вақти келиб шундай жамоа шакллантираманки, мен тузган жамоа ҳеч кимга ҳеч қандай имконият қолдирмайди деб айтардим. Икки йилдирки, ана шу гапларимнинг исботини кўраяпман. Биз учун фақат чемпионлик бор, ундан бошқа натижа биз учун қониқарли эмас.



Бу йилги финалга етиб келган икки жамоанинг имкониятларини чамалаб кўриб, финалда ҳақиқий "жанг" бўлади деб ўйлаган одам футзални яхши тушунмас экан. Икки жамоа орасида жуда катта фарқ бор, қаршиликларнинг бари катта футболдан мини футболга ўтган ўйинчилар, улар шу кунгача катта футболда иштирок этиб келган. Катта футбол ҳамда мини футболни жуда катта фарқи бор, булар бошқа-бошқа спорт турлари. Жуда кўпчилик шуни яхши тушуниб етмаган ҳали.

Мураббийлик фаолияти ҳақида …
Футзал мактабларисиз ҳеч нимага эриша олмайсиз, бусиз иложи йўқ. Агар футзал мактаблари очилмаса, фақатгина иқтиқорлар билангина ишлашга мажбур бўлиб қоламиз.
Мен ишлаётган жамоада ҳар бир ўйинчининг ҳар бир ўйиндаги статистикаси бўлади, ўша статистикага қараб машғулотларда футзалчига қўшимча вазифалар бераман. Шунинг учун ҳам машғулот пайтида ўйинчиларни бир неча гуруҳга бўлиб шуғуллантираман.

Баъзилар “Локомотив” ҳамма юлдузларни йиғиб олган, шунинг учун ҳам осонгина чемпион бўлди деб ҳисобламоқда. Ваҳоланки, юлдузлар йиғилган жамоани бир йил давомида ўйната олиш жуда мушкул вазифа. Уларни ҳар бирининг ўзига яраша инжиқликлари бўлади.

Менда бир одат бор, қайсидир турнир ёки мусобақада ғолиб бўлсам, кейинги мавсумда чемпион таркибнинг 40 фоизини ўзгартираман. Чунки, ўша таркиб билан ишлаш қийин бўлиб қолади, ўзгаришлар қилиб туриш керак. Ўтган мавсумда хет-трик қайд этиб учта мусобақада ғолиб бўлган эдик. Ҳозирги таркибимизда ўтган йилгилардан Хуршид Умаралиев, Нодир Элибоев, Рустам Умаров, Ғулом Мамажонов, Жавлон Аноровлар йўқ.



Футболда фаолият олиб бораётган одам уни тўхтатмаслиги керак, агар бир муддат тўхтасанг, футбол сендан ўтиб кетади.

Бу йилги мавсум ниҳоясига етди, янги мавсумга қадар футболдан четда юрмоқчи эмасман. Уйимни шундоққина олдида мактаб бор, у ерда стадион, зал, душ бор. Шу ерда мини футбол мактабини очдим, мактабга аъзо бўлиш мутлақо бепул. Ҳозирда ёш йигитлар ўша ерда шуғулланишмоқда.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО
Олий лига ҳакамларидан бири Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай...  252
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  181
Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг...  169
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: