UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  2 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  0 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари Янгиликлар

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари

Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми старт олишга улгурди.

Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 14 та клуб иштирок этмоқда. Жамоаларнинг ҳар бири ўз матбуот хизматига эга. Ҳозир уларнинг (баъзилари) фаолиятида йўл қўйилаётган катта камчилик ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Ташкилотнинг Мусобақаларни ўтказиш бўйича регламенти бор. Мазкур ҳужжатнинг 20-боб 2-бандида шундай ёзилган:
"20.2.Футбол клуби ўз расмий сайтига эга бўлиши шарт".
Айни пайтда ушбу қоидани миллий биринчилигимизнинг юқори дивизионида иштирок этаётган 5 та клуб бузмоқда. Аниқроғи, доимий равишда бузиб келган. Булар: "Андижон", АГМК, "Машьал", "Сурхон", "Сўғдиёна".

Бундан ташқари, Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада шундай банд бор:
"2.7.Ҳар бир клуб ўз расмий веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўз саҳифасига эга бўлиши тавсия этилади. Клуб матбуот котиби веб-сайтнинг барқарор фаолият олиб боришиучун жавобгар ҳисобланади".
Агар бу бандни ҳам инобатга олсак, юқоридаги рўйхатга Навоийнинг "Қизилқум" клуби ҳам киритилади.

Бу жуда кичкина мавзу бўлиши мумкин, лекин қоидалар бузилаётгани факт. Энг қизиғи, ўтган йилнинг 17 июль куни ҳам шу мавзуга тўхталиб, ёки клублар қоидани бажариши ё ЎзПФЛ регламентидан бундай банд чиқариб юборилиши кераклигини айтгандик. Ҳеч қандай натижа кузатилмаганч, ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик ва шундай жавоб олдик:

"Эски ҳужжатлар бўйича ҳар бир клуб ўзининг расмий сайтига эга бўлиши шарт эди. Жорий мавсум олдидан чиқарилган Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада мажбурийликни олиб ташлаб, клубларга бу ҳақда тушунтириш бердик. Регланментда қолиб кетган бўлса, тузатилади. Лекин, биз клубларни расмий сайти йўқлиги учун ҳам жазолайдиган ташкилот эмасмиз. Уларнинг ўзи масъулиятни ҳис қилиши керак. Имижни кўтаришда расмий сайтларнинг ўрни бўлакча. Матбуот хизмати фаоллашса, жамоатчилик билан мустақил тарзда ишласа, бундан фақат клуб фойда қилади".

Демак, ЎзПФЛ ўтган йиллар давомида регламентнинг мазкур банди мунтазам равишда бузиб келингани тушунган ва мажбурийликни ихтиёрийлик билан алмаштирган. Ҳақиқатан ҳам клубларнинг сайтини каттакон ташкилотлар назорат қилиши кулгили кўринади. Лекин, йиллар давомида расмий сайтини шакллантиришга қунт қилмаган "профессионал"ларнинг ҳолати анча ачинарли. XXI асрнинг 21-йилида ҳам расмий сайти йўқ клубларимизнинг профессионалликни талаб қилишини қоғоз қанотлар билан осмонда учишни орзу қилган мултисериал қаҳрамонига ўхшатиб қўя қолдик...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика