Футболчига зарба бериб, уни четлатган рефери йил ҳаками деб топилди

Aslanov Jasurbek
4 май 2018, 15:07
Рефери Тони Шапрон Франция чемпионатида йил ҳаками совринини қўлга киритди.

Франция чемпионатининг 20-туридан ўрин олган "Нант" - ПСЖ ўйинида Шапрон югураётиб мезбонлар футболчиси билан тўқнашиб кетди ва йиқилди. Шундан сўнг у оёғи билан ўйинчига зарба берди ва иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Кейинроқ арбитр ўз ҳаракати учун кечирим сўради, бироқ у танқидлар остида қолди ва 3 ойга ўз вазифасидан четлатилди. Шунга қарамай, ушбу реферининг ҳамкасблари Шапронни қўллаб-қувватлаш ниятида йил ҳаками совринида унга овоз беришди. Бу арбитр фаолиятидаги илк соврин бўлди.

Ўша вазият акс этган видеони кўчириб олиш: ТЕЛЕГРАМ


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Eurosport.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›