UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  2 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  1 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар (+10 фото) Янгиликлар

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар (+10 фото)

Теглар :  Ретрорасмлар
Эл-Класико, 1996/97 йилги мавсум.

Бразилиялик Роналдо (феномен) ҳамюрти Роберто Карлосга қарши. 

ЖЧ-2006. ¼ финал. Франция – Бразилия – 1:0. 

Жонли девордагилар: Зайниддин Зидан, Патрик Виейра, Тьерри Анри ва Эрик Абидаль. Жарима зарбасини эса Жуниньо Пернамбукано амалга оширмоқда. 

2004-йил. “Реал” ва “Мальорка” баҳси. 

“Бланкос” тарбияланувчиси Самуэль Это'о "Реал" ҳимоячиси Франсиско Павон билан тўп учун курашмоқда. 

2002/03 йилги мавсум. 

“Ювентус”га янги келиб қўшилган Жанлуижи Буффон ва Брешиа”да фаолиятининг сўнгги йилларини ўтказаётган Роберто Баджо. 

ЕЧЛ 1998/99 йилги мавсум. Финал. “Манчестер Юнайтед” - “Бавария” - 2:1.

“Қизил иблисларнинг” асосий таркиби:

Тепадагилар (чапдан-ўнгга) – Петер Шмейхель, Дуайт Йорк, Энди Коул, Ронни Йонсен, Яп Стам, Райан Гиггз.
Пастдагилар – Йеспер Блумквист, Ники Батт, Дэвид Бекхэм, Гари Невилл, Денис Ирвин.

Евро-1988 чемпионлари Голландия терма жамоаси.

Тепадагилар – Марко ван Бастен, Рональд Куман, Франк Райкард, Эрвин Куман, Рууд Гуллит, Ханс ван Брёкелен;
Пастдагилар – Адри ван Тиггелен, Арнольд Мюрен, Берри ван Арле, Ян Воутерс, Геральд Ваненбург.

ЖЧ-2002. Ж.Корея -  Туркия - 2:3

Туркия терма жамоаси аъзолари Хоқон Шукур, Алпай Озалан ва Рушту Ражберг бронза медалларини кўздан кечирмоқда.

1965-йил. “Маракана” стадиони. Бразилия – СССР - 2:2.

Футбол қироли Пеле ҳамда дарвозабонлар ичида ягона "Олтин тўп" соҳиби Лев Яшин.

1992/93 йилги мавсум. ЕЧЛ ғолиблари “Марсел” клуби.

Бу расмнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, мана шу мавсумдан бошлаб Европада клублар ўртасидаги нуфузли мусобақанинг номи чемпионлар лигасига ўзгартирилади. Мусобақанинг аввалги номи эса чемпионлар кубоги бўлганди. 

2005-йил. Туркия кубоги. “Галатасарой” – “Фенербахче” – 5:1.

Франк Рибери жамоадошлари билан совринни боши узра кўтармоқда.

+Бонус.

 “Спортинг”даги жамоадошининг ҳолидан хабар олгани келган Луиш Фигу

Акмурзаев Элдор тайёрлади.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика