UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20АПЛ. МЮ, “Вулверхэмптон” иштирокидаги баҳслар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:05Ўзбекистон - Беларусь 0:1. Онлайн натижа  92 18:41УЕФА "Наполи" - "Барселона" ва "Челси" - "Бавария" учрашувлари ҳакамлари номини маълум қилди  4 18:36Зоҳид Абдуллаев “Қўқон-1912” қароргоҳини тарк этди  1 18:27Италия. "Лацио" ғалабага эришди, "Ювентус"гача 1 очко бор  3 18:06АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  18 17:43"Машъал" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 17:43Обамеянг "Интер"га ўтишни танлади  3 17:40Ўзбекистон - Беларусь. Ўйинни ОНЛАЙН томоша қилинг  46 17:29"Аякс" 19 ёшли футболчини 15 миллионга сотиб олди  3 17:11Италияда коронавирусдан 2 киши вафот этди. А Сериянинг яна бир ўйини қолдирилди  6 16:56БУМ! Азар 2 ойга сафдан чиқди  44 16:52Ўзбекистон - Беларусь. Асосий таркибимиз эълон қилинди  49 16:51Назорат учрашуви. “Машъал” ва “Шўртан” муроса кўчасини танлашди  3 16:38Бартомеу ўтирадиган жойга "Реал" логосини ёпиштириб қўйишибди  4

Фред: “Бир кун келиб "Манчестер Юнайтед"нинг етакчиси бўлишимни ҳис қиляпман” Янгиликлар

Фред: “Бир кун келиб "Манчестер Юнайтед"нинг етакчиси бўлишимни ҳис қиляпман”

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўтган йили “Шахтёр”дан Фредни 59 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Аммо, бразилиялик футболчи аввалги мавсумда "Олд Траффорд"да ўзини кўрсата олмади. Ярим ҳимоячи ушбу мавсумда бор йўғи бешта ўйинда майдонга тушди. Бироқ, Фред бундан тушкунликка тушмаяпти.

“Менинг Англиядаги биринчи мавсумим қийин кечди, лекин футболчининг жамоасини ўзгартириши ва у ерга мослашиб олишига кетадиган фурсатни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Украина Премьер–лигаси инглизларники каби кучли эмас. Бу ерда футбол ўта тезкор, боз устига жисмоний имкониятингизни бир меьёрда ушлаб туришингиз керак бўлади. Мен кундан кунга ўрганяпман. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Ортиқча саросимага тушаётганим йўқ. Чунки бағрикенгман. Манчестер шаҳри оиламга ва менга ёқади. Инглиз тилини ўрганяпман, чунки маҳаллий инсонлар билан кўп мулоқот қилишингизга тўғри келади. Мураббийлардан ҳар куни Майк Фелан билан суҳбатлашаман. Шунингдек Майкл Кэррик ва Киран Макенна билан ҳам. Кэррик менинг позициямда тўп тепган, у қандай ўйнаш кераклигини билади ва мени ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Ҳис қиляпман, бир кун келиб у каби жамоанинг етакчиси бўламан", - дейди Фред.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг