

“Агар у ўйнаш учун бу ерга келса, мен унинг оёқларини ўпишга тайёрман. Терма жамоадан чақирув олган пайтларим бундай даражадаги футболчилар билан майдонга тушар эдим. Мессига юзма-юз қараш умуман бошқача. Бу ерга Златан ва Игуаин келди... Умид қиламанки, Месси ҳам бундай имкондан фойдаланади. Бу Месси ва Криштиану учун футболдан ташқарида яшаш, оддий одам бўлиш имкониятидир. Барчамиз ресторан, кинога боришни, дўкон айланишни яхши кўрамиз. Қўшма Штатлар бизга шундай имкониятни тақдим қилади”, — Харанинг сўзларини келтиради “90min”.



