Франк Рибери: "Бавария" барча совринларни ютишни истайди"
Aziz Tukhtamuradov
5 апр 2016
"Бавария" футболчиси Франк Рибери "Бенфика"га қарши ўйиндан олдин жамоанинг мақсади фақат ғалаба эканлигини таъкидлаб ўтди.
"Биз барча совринларни ютишни истаймиз. Бу албатта осон бўлмайди. Лекин, бунинг учун имкониятлар етарли. "Бавария" учун муҳим турнир ёки иккинчи даражали мусобақа деган гаплар йўқ. Мухлисларимиз буни тушунишмайди", - дейди Рибери.