Францияда мавсум июннинг ўрталарида бошланиши мумкин

Mirjalol Normatov
13 апр 2020, 21:26
Франция профессионал футбол лигаси мамлакат юқори чемпионатининг давом эттирилиш санаси борасида бош қотирмоқда.

Ҳозирча раҳбарият олдида икки хил вариант бор: мамлакатдаги ҳолатга қараб чемпионатни 3 ёки 17 июнда бошлаш. Ундан ташқари, ташкилотдагилар келаси мавсумни 23 августда бошлашни режа қилмоқда. Шундай бўлган тақдирда ушбу мавсум 25 июль кунига қадар якунига етиши керак бўлади.

Франция - айни дамда Европада коронавирусни юқтириб олганлар сони бўйича 4-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда 133 мингдан зиёд инсонлар пандемияга чалинган бўлса, 14393 инсон вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe