Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади

Sherzod Nurmatov
11 сен 2025, 16:24
Машҳур француз дарвозабони Стив Манданда қўлқопларини илиб қўйишга қарор қилди.

40 ёшли посбон фаолиятини якунлаганини айтди. Манданданинг сўзларига кўра, унга бу қарорни қабул қилиш ниҳоятда қийин бўлган. Стив, шунингдек, бу бироз вақт талаб қилганини қўшимча қилди.

"Мен бу ҳақда узоқ вақт ўйладим, чунки менда кўплаб таклифлар бор эди, лекин барчасини рад этдим", – деди Манданда.

Франция терма жамоаси собиқ футболчиси "Марсель" афсонасига айланди ва унинг сўнгги иш жойи "Ренн" бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›