Франция лига кубоги финали. ПСЖ- “Лион”: таркиблар маълум

31 июл 2020, 23:59
Бир неча дақиқалардан кейин Франция Лига кубоги финал учрашувига старт берилади.

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони ПСЖ ва Руди Гарсия бошқарувидаги “Лион” клуби ўзаро куч синашади. 

Мавсумни 7-поғонада якунган Гарсия шогирдлари мазкур беллашувда ғолиб чиқишса, Европа Лигаси 2020/2021 саралаш босқичи йўлланмасига эга чиқишлари мумкин.

Айни пайтда ҳар иккала жамоа Европа чемпионлари лигасида ўз юришларини давом эттиришмоқда.

Франция Лига кубоги. Финал

ПСЖ – Лион

«Стад де Франс» стадиони.

ПСЖ – Навас, Баккер, Тиаго Силва, Курзава, Маркиньос, Гуйе, Верратти, Ди Мария, Кимпембе, Неймар, Икарди.

Лион – Антони Лопеш, Марсал, Марсело, Денайер, Дюбуа, Ауар, Бруно Гимараэс, Какре, Корне, Депай, Дембеле.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:10 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›