

“Альянц Ривьера” стадионида кечга баҳсда майдон эгалари “Ренн”ни таслим этишди. Учрашувнинг 58-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Маланга Сарра ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлсада, ўйин охирларида майдон эгалари икки бор тўп киритиб ғалабага эришишди. ТўпларгаАллан Сент-Максимен и Пьерр Лис-Мелу муаллифлиқ қилишди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур беллашувда “Ницца” форварди Марио Балотелли майдонга тушмади. У ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолари боис ўйин қайдномасига киритилмаганди.
“Ренн” 7 очко жамғариб чемпионат турнир жадвалида 7-поғонада бораётган бўлса, “Ницца” шунча очко билан саккизинчи поғонани банд этган.



