Франц Беккенбауэр: "Хедира "Бавария"да бўлганида яхши бўларди"

Narzulla Saydullayev
20 авг 2014, 19:50
"Бавария"нинг фахрий президенти Франц Беккенбауэрнинг таъкидлашича, Мюнхен клуби учун "Реал" футболчиси Сами Хедира ҳар томонлама фойдали ярим ҳимоячи бўлар экан.
Мюнхенликлар сафида Хави Мартинес, Бастиан Швайнштайгер ва Тиаго Алкантара жароҳат олган.

"Хедира ҳар қандай жамоада ўйнашга қодир. У "Бавария" учун жуда фойдали бўлади. Фикримча, у Лам ва Швайнштайгер билан майдон марказида ажойиб ўйнай олади. Сами "Бавария"да бўлганида яхши бўларди" - дейди Беккенбауэр.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru