UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак"  3 16:39"Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий терма жамоаси  2 16:18Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим"  16 16:03"Роналду Пеледан ҳам кўп гол уради"  8 15:46Шомуродов терма жамоага ихтиёрига келиш учун ўз ёнидан 4 миллион сўм сарфлаган пайтлар ҳам бўлган экан  31 15:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 15:25Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди”  9 14:54«Ливерпуль» ҳимоячиси Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди  5 14:41Карикатура: Танаффус тамом  4 14:34"Барселона"нинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий нишони - МЮ футболчиси  7 14:25Роналду инстаграмдаги реклама орқали Мессидан икки карра кўпроқ пул ишлаб топди  3 13:56Сочидаги мусобақада Ўзбекистон ногиронлар термаси бош совринни қўлга киритди  7 13:43"Барселона"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий терма жамоаси  8 13:24Шомуродовнинг агенти "Штутгарт" 10 млн евро таклиф қилгани, ЦСКА ва бошқа жамоаларнинг қизиқиши ҳамда "Ростов" у учун қанча тўлагани ҳақида гапирди  57 13:14Модрич "Мальорка"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0

Fox Sports Asia: Осиё жаҳон чемпионати финалида Хорватияни қўллаши керак Янгиликлар

Fox Sports Asia: Осиё жаҳон чемпионати финалида Хорватияни қўллаши керак

Бугун жаҳон чемпионати финали ўтказилади. Франция ва Хорватия ўртасида кечадиган баҳсда кимдир ўз тарихида иккинчи марта шу совринга эга чиқади, ёки бўлмаса кимдир биринчи марта чемпион бўлади.

Осиё футболини ёритадиган машҳур порталлардан бири Fox Sports Asia осиёликлар ЖЧ финалида Хорватияга мухлислик қилиши кераклигини ёзди.

"Албатта, номлар бўйича Франция кучли. Ахир уларда Поль Погба, Антуан Гризман, Килиан Мбаппе каби ажойиб футболчилар бор. Қолаверса, Франция 1998 йилги мундиалда зафар қучган, 2006 йил эса финалга қадар етиб борган. Хорватлар таркибида эса меҳнаткаш футболчилар кўп. Улар тинмай югуради. Хорватиянинг мундиаллардаги энг яхши натижаси 1998 йилга тўғри келади. Ўшанда бу жамоа учинчи ўринни қўлга киритганди".

"Финалда бугун иккита Европа жамоаси ўйнайди. Хўш, Осиё кимга мухлислик қилади? Бизнингча, қитъамиз вакиллари Хорватияни қўллаганлари маъқул. Чунки бу нарса хорватлар мураббийи Златко Далич билан боғлиқ. У Осиёдаги етти йиллик фаолиятдан сўнг уйига қайтиб кетди".

"Шу пайтгача Осиёда жуда кўп хорижлик мураббийлар ишлаб кетган ва ҳамон ишлашмоқда. Улар орасида ҳатто ўн йиллаб ишлаганлари ҳам бор. Масалан, Марио Загаллони олайлик. Бразилиялик мутахассис 1970 йил ўз терма жамоасини мундиалга олиб борганди. Кейинчалик Осиёда фаолият юритган мураббий 1976 йил Қувайт терма жамоасини бошқарди. Ундан кейин "Ал Ҳилол" клуби, Саудия Арабистони ва БАА миллий терма жамоаларини ҳам бошқарган".

"Яна бир бразилиялик мураббий Карлос Алберто Перрейрани олайлик. У 1994 йилги ЖЧда Бразилия билан зафар қучган. Кейинчалик 1998 йилги мундиалда эса Саудия Арабистонига устозлик қилганди. Бу мураббий 1994 йилгача 1990 йил БАА термасини бошқарганини кўпчилик билмаса керак".

"Жаҳон чемпиони бўлган мураббийлардан Марчелло Липпи билан Луис Фелипе Сколари ҳам кейинроқ Осиёга йўл олишди. ЖЧ-2006 чемпиони Липпи Хитой термасини қабул қилиб олган бўлса, 2002 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган Сколари "Гуангжу Эвергранд" клуби билан халқаро ва ички ютуқларга эришди".

"Эътибор берган бўлсангиз, аксар мураббийлар жаҳон чемпиони бўлганидан кейин Осиёга келишади. Аммо Даличда бунинг акси бўляпти. У Осиёдан кетган мутахассис сифатида бугун жаҳон чемпиони бўлиши мумкин. Бу томонлама Далич бразилиялик ҳамкасби Перрейрага ўхшаб кетади".

"Маълумот учун, Златко Далич 2010 йил Саудия Арабистони миллий терма жамоасида ишлаган. Кейинчалик 2014 йил БААнинг "Ал Айн" клубини қабул қилиб олди. Орадан икки йил ўтиб "Ал Айн" билан ОЧЛ финалига қадар етиб борди, бироқ Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клуби билан кечган баҳсда ютқазиб қўйди".

"Шундай экан, балки болқонлик мураббийга бугун финалда ғалаба қозониш насиб этар. Нима бўлган тақдирда ҳам Далич жуда муваффақиятли мураббий. У Осиёга илк бор келганидан бери, яъни 2010 йил "Ал Файсали" клубида иш бошлаганидан буён ўтган вақт ичида жуда кўп маррани босиб ўтди. У Осиё футболи учун кўп нарса берди ва эндиликда жаҳон кубогини қўлга киритишни орзу қиляпти. Ўз навбатида эса осиёлик мухлислар ҳам айнан Даличнинг мундиалда зафар қучиши тарафдори. Унга ва Хорватияга омад ёр бўлсин!"

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг