ФОТО. Иордания “Жар”да машғулот ўтказди

3 сен 2014, 15:10
Эртага терма жамоамизга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушадиган Иордания миллий термаси кеча “Жар”да машғулот ўтказди.
Кечки маҳал ўтказилган машғулот “Жар” стадионининг захира майдонида олиб борилди. Машғулотни бош мураббий Аҳмад Абу Исмоилнинг ўзи ўтказди ва унда барча футболчилар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги назорат баҳси эртага “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 19:00.

Манба: championat.asia