

"Рамос "Реал" билан шартномасини узайтирмаса, жуда ачинарли бўлади. Бу футболчи бошқачасига муносиб. У доимо юқори спорт формасида, натижа қила олади, ҳимояда жуда кучли.
"Барселона" Луис Суарес борасида қилган хатосини "Реал" Рамос билан қилади. Музокараларда буни икки томон ҳам тушуниши керак. Жамоада доимо юқори ўринда турадиган футболчиларни қадрлашларини истаб қолардим", - деди Форлан.



