UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди   11 22:55Балотелли: "Отамнинг орзуси ушалди, онам кўз ёшларини яшира олмади"  2 22:35Коутиньо: "Барселона"даги фаолиятим мен ўйлаганчалик чиқмади. "Бавария"да эса узоқ қолишга умид қиламан”  8 22:30Топ-клублар таркиби жорий ёзда қанчалик ўзгарди  2 22:10Пушкаш-2019. Йилнинг энг чиройли голига номзодлар кучли ўнлиги эълон қилинди  8 22:00Olamsport: Ўзбекистонлик спортчи UFC президенти билан учрашди, Истомин Зверев билан ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 21:55Мальдини Мариано Диаснинг трансфери борасида "Реал" билан музокара ўтказади  0 21:45Бугунги куннинг энг муҳим хабарлари (19 август)  1 21:37Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби Луис Коллазо ҳақида нималарни билишимиз керак?  0 21:35Марио Балотелли: "Мақсадим - Евро-2020 мусобақасида иштирок этиш"  8 21:30“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади  3 21:15Марсело: "Реал" қўшимча кучга муҳтожми? Йўқ, бизда яхши жамоа бор"  4 20:55Аргентина термаси ФИФА кунлари икки ўртоқлик ўйини ўтказиш учун якуний таркибини эълон қилди  3 20:35Лукаку Санчесни "Интер"га чорламоқда  7 20:10Рибери Флоренция клуби билан музокаралардан сўнг тез орада трансфер бўйича қарор қабул қилади  1

Football Leaks "Манчестер Сити"нинг сирини ошкор қилди Янгиликлар

Football Leaks "Манчестер Сити"нинг сирини ошкор қилди

"Football Leaks"нинг хабар беришича, "Манчестер Сити" Англия Футбол Ассоциациясини алдаган экан.

Маълумотларга кўра, "Сити" учинчи шахслар томонидан футболчи ҳуқуқларини сотиб олиш учун Кайман оролларида рўйхатдан ўтказилган фонддан фойдаланган. Бу Англияда тақиқланган.

"Манчестер Сити" директорлар кенгаши раиси Ферран Сориано 2012 йилда каталониялик Марк Ингл билан Люксембургда Mangrove консалтинг компаниясини рўйхатдан ўтказган. Ингл бир неча йил давомида Сориано билан "Барселона"да бирга ишлаган.

Улар 10 йил давомида Жанубий Американинг 70 нафар футболчиси ҳуқуқини сотиб олиш учун 30 млн. евро маблағ киритишни режа қилишган. Ички ҳужжатларга кўра, бу маблағни "Сити" ажратиб берган.

Бу вақтда "Манчестер Сити" президенти Ҳалдун Ал-Муборак Кайман оролларида MPI фондига асос солган. Айнан ушбу фонд орқали аргентиналик Бруно Скукулини трансфери амалга оширилган эди. Бу фонд "шаҳарликлар"дан пул оладиган "Mangrove"дан маблағ қабул қилган.

Аммо Скукулини трансфери амалга оширилаётганда "Сити" АПЛга бу компания ва фонд билан алоқаси йўқлигини билдирган. "Манчестер Сити" бу маълумотга изоҳ беришни истамади.

Англия футбол ассоциациясидагилар "Сити"га қарши текширув ишлари олиб бораётганлигини айтишди. Бундан ташқари, Жейдон Санчо ҳам шундай трансферлардан бири сифатида шубҳа қилинмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг