"Флуминенсе" ярим ҳимоячиси Жерсоннинг отаси: "Ўғлим январда "Барселона"га ўтади"

Aslanov Jasurbek
13 июл 2015, 15:45
"Флуминенсе" ярим ҳимоячиси Жерсон 2016 йилнинг январида "Барселона" сафини тўлдиради.

Бу ҳақда футболлчининг отаси Маркос Антонио да Силва маълум қилди.

"Жерсон январда "Барселона"га ўтади. Бунгача эса "Флуминенсе" шарафини ҳимоя қилади. Ўғлимга қизиққан бошқа клублардан миннатдормиз. Демак, ўғлим ўз вазифасини яхши уддалаяпти. Аммо қарор қабул қилинди: Жерсон "Барселона"да ўйнамоқчи" - дейди футболчининг отаси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com