

Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Маттео Моретто маълум қилди.
Журналистга маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" устози Ханс-Дитер Фликнинг шахсан ўзи футболчини сақлаб қолишни талаб қилмоқда. Рэшфорд каталонияликлар сафида ижара асосида ўйнамоқда. Ҳужумчининг шартномаси "Манчестер Юнайтед"га тегишли.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 28 ёшли форвард 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та ассист қайд этди.



