Флик: “Ўз ишимизни ўзимиз қийинлаштириб қўйдик”

1 окт 2020, 09:20
“Бавария” устози Германия Суперкубогидаги ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Биз ушбу баҳсни ютишни хоҳлагандик, аммо осон бўлмаслигини билардик. Ҳақли тарзда 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, кейин ўз ишимизни ўзимиз қийинлаштирдик — ҳисоб тенглашди. Аммо якундаги ғалабадан мамнунмиз. Киммихга келадиган бўлсак, унда ўзига хос характер бор. Бу футболчи жамоанинг асл қиёфасини ўзида намоён этади. Ҳар доим унга дам бермоқчи бўлса, у бундан норози бўлади. Киммих доим майдонда бўлишни истайди”, — дейди Флик.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/@iMiaSanMia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›