Флик энг яхши мураббий деб топилди

Aslanov Jasurbek
9 сен 2024, 23:28
"Барселона" устози Ханси Флик августда ЛаЛиганинг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритди.

Немис мутахассиси чемпионатнинг дастлабки 4та учрашувининг барчасида ғалабага эришди (тўплар нисбати 13:3).

Каталонияликлар "Валенсия" (2:1), "Атлетик" (2:1), "Райо Вальекано" (2:1) ва "Вальядолид"ни (7:0) таслим қилишди.

Соврин учун Марселино Гарсия Тораль ("Вильярреал") ва Луис Гарсиялар ("Алавес") даъвогарлик қилишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: laliga.com