“Фламенго”да яна 38 кишида коронавирус аниқланди. Улардан 3 нафари асосий таркиб футболчиси

8 май 2020, 07:25
“Фламенго”нинг барча аъзолари коронавирусга тест топширди.

“Фламенго” клуби футболчилари ҳамда ходимлари коронавирусга тест топширди. Клубнинг 38 нафар вакилида коронавирус инфекцияси аниқланган. Жами 293 кишидан намуналар олинган. Маълум бўлишича, касалланганлардан 3 нафари асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. Касаллик ҳеч қандай аломатларсиз ўтаётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб бош мураббийи Жорже Жезушда ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Фламенго” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›