"Фламенго" Рожерио Сенини ишдан бўшатди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2021
Жамоа мавсумни ёмон бошлади.

"Фламенго" Бразилия А Серияси янги мавсумини ёмон натижалар билан бошлади. 

Шу сабабли клуб раҳбарияти бош мураббий Рожиеро Сенига чиқиш эшикларини кўрсатди.

Бразилиялик собиқ посбон жамоада 2020 йилнинг ноябридан буён ишлаб келаётган эди. У 44 ўйинда "Флменго"ни майдонга бошлаб тушди, ўртача ҳар бир ўйинда 1,86 очко тўплади.  

Энди жамоани вақтинчалик "Фламенго" U-20 устози Маурисио Феррейра де Соуза бошқаради. 

Клуб турнир жадвалида 12 очко билан 12-ўринда турибди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: flamengo.com