Фирмино “Ливерпул”нинг ЧЛдаги энг тез голини киритди

22 ноя 2017, 03:38
“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино ЕЧЛ 5-турида “Севилья”га (3:3) қарши баҳсда ҳисобни очганди.

26 ёшли бразилиялик футболчи учрашув бошланганлиги ҳақидаги ҳуштак чалингач, орадан 1 дақиқаю 25 сония ўтгач гол уришга эришди. Бу “Ливерпул”нинг мазкур турнирдаги энг тез голи сифатида қайд этилди.

Бу билан Фирмино 2005 йил “Бетис”дарвозасини ишғол этган Флоран Синама-Понгольни бир сонияга ортда қолдирди.

Ярим ҳимоячи шунингдек, ЕЧЛда “Ливерпуль” сафида дастлабки бешта учрашувда бешта гол урган илк футболчи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›