
Чили терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси, Жаҳон чемпионати-2014 саралаш баҳслари доирасида, Колумбияга қарши бўлиб ўтган ўйинда (3:3) жароҳат олиб номаълум муддатгача сафдан чиққан, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манбанинг хабарига кўра жароҳат олган Стефан Лихтштайнер, Мартин Касерес ва Симоне Пепеларнинг майдонга туша олмасликлари сабабли, “Фиорентина”га қарши ўйинда қанот ярим ҳимоячиси сифатида Пол Погба ўйнаши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Фиорентина” – “Ювентус” баҳси якшанба куни Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.