“Фиорентина” “Реал” форвардини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди

Eldor Akmurzayev
5 июл 2022
“Реал” ҳужумчиси Лука Йович “Фиорентина”га ўтмоқда.

Олдинроқ Йович А Серия клубига ижарага берилиши айтилганди, аммо томонлар футболчининг сотуви бўйича келишувга эришди.

Йович янги клуби билан 2+2 кўринишида шартнома имзолайди. Мадридликлар унинг кейинги сотувидан 50 фоиз маблағни қўлга киритади.

“Реал” 24 ёшли сербияликни 2019 йил “Айнтрахт”дан 63 млн евро эвазига харид қилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia