

Бугун Эроннинг "Персеполис" ёки Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби бош совринни баланд кўтаради. ОЧЛ финал жавоб ўйини бизнинг вақт билан 20:00да бошланади.
Финал стартига 4 соат вақт қолганида стадион деярли тўлиб бўлган. Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсни кўриш учун 80 минг мухлис "Озоди" стадионига ташриф буюриши кутилмоқда.




