

"Барселона"га қарши Испания Кубоги ярим финал биринчи учрашуви 1:2 ҳисобида Мадрид жамоасининг мағлубияти билан якунланган.
"Биз бу баҳсда ўтган учрашувдаги натижани ўнгламоқчимиз. Рақибга ўз майдонида босим уюштириш ниятидамиз. Олдимизда қийин вазифа турганини биламиз, аммо уни амалга ошмайдиган дейиш нотўғри" - дейди футболчи.
"Атлетико" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ўйин 7 февраль куни бўлиб ўтади.



