UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:19Карикатура: Зидан Роналдуни соғинмоқда  2 13:15Назорат учрашуви. "Сурхон" - "Сўғдиёна" 1:2. Онлайн натижа  9 13:15Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Андижон" 1:1. Онлайн натижа   9 13:04АПЛ топ-клублари "Бавария" ярим ҳимоячиси учун курашмоқдалар  2 12:53Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари  8 12:30"Манчестер Сити", "Милан" ва "Реал" аргентиналик ҳимоячига қизиқмоқда  0 12:18Эшитдик-да! "Қўқон-1912" Бубаньяга қизиқмоқда  23 12:00Аллегри ва Тухель "Челси"ни қабул қилиб олишга тайёр  2 11:40"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ  33 11:25"Вулверхэмптон" Виллиан Жозени "Сосьедад"дан харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади  0 11:01Кьеза "Наполи"га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди  0 10:37Карикатура: Лондонда ҳозир вазият бошқача  12 10:14"Милан" Томорини "Челси"дан 20+ млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга яқин  4 09:57Olamsport: Заррух Адашев UFCда жанг қилди, Шаҳрам ва Шоҳжаҳон "сериали" яна бошланди ва бошқа хабарлар  0

Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш" Янгиликлар

Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш"

"Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида ўтган кетма-кет иккинчи учрашувда ғалабани тантана қилди.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Coca Cola Суперлига 6-турида Термизнинг "Сурхон" жамоасини йирик 3:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали ҳужумчиси, ўйиндаги биринчи гол муаллифи Филип Раевац фикрларини билдириб ўтди.

"Ўз майдонимизда тўп тепишимизга қарамасдан осон ўйин ўтказмадик. Ҳаво ҳарорати ҳам жуда иссиқ эди. Бундай шароитда футболчиларга осон бўлмайди. "Сурхон" жамоаси ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга интилди. Уларга нима бўлаётганига тушунмаяпман. Рақиб сафида тажрибали ва маҳоратли футболчилар етарлича.

Карантиндан сўнг яхши спорт формасига кириб бормоқдамиз. Албатта, гол уриб ҳисобни очиб олганимиздан сўнг бизга бир мунча осон бўлди. Босим йўқолди. Керакли ғалабани қўлга киритдик. Ишлаб олган уч очкоимиз ғалаба учун ташланган навбатдаги қадамдир. Биз ўз майдонимизда кечадиган барча ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. 

Кейинги турдаги рақибимиз Муборакнинг "Машъал" жамоаси. Улар ҳам ўйин услуби жиҳатдан "Сурхон"га ўхшайди. Насиб қилса яна ғалаба қозониб турнир жадвалида юқорироққа кўтарилиб оламиз деган умиддаман",- дейди Филип Раевац.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика