

"Пако бош мураббий бўлганидан сўнг янги иш жойи қидиришим барчага маълум эди. Бу йил фантастик ўтди ва Валенсияда бахтлиман, аммо янги мутахассислар келганидан сўнг, улар ўзларининг ёрдамчиларини олиб келишади.
Бу футбол. Келажакда мен ҳам мураббий бўламан деган умиддаман ва ўшанда камина ҳам ўз мураббийлар штабини йиғади. Бу ҳозир "Валенсия"да ҳам содир бўляпти. Клубни тарк этиш пайти келди" - дейди Невилл.
Фил Невилл 2015 йилда "Валенсия"га келган эди.



