

Дастлабки маълумотларга кўра ФИФА президенти бўлиш учун 8 нафар инсон ўз номзодини қўйди: УЕФА президенти Мишель Платини, УЕФА бош котиби Жанни Инфантино, ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, ФИФА вице-президенти Али бин Ал-Ҳусайн, ЖАР собиқ вазири Токио Сексвале, собиқ ФИФА бош котиби Жером Шампань, Либерия футбол Ассоциацияси президенти Муса Билити ва Тринидад ва Тобаго терма жамоаси собиқ сардори Дэвид Нахид.
ФИФА президенти учун сайлов 2016 йилнинг 26 февралида бўлиб ўтади. 5 ноябрга қадар ФИФА ушбу номзодларнинг аризаларини ўрганиб чиқади ва номзодлар ҳақида расмий маълумот беради.



