ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2025, 16:22
ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари, афсонавий собиқ ҳакам Пьерлуижи Коллина ўйин вақтида қайтарилган пенальтидан кейин йўлланадиган зарбани тақиқлаш нияти борлигини маълум қилди.

Янги қоидага кўра, агар дарвозабон тўпни қайтарса ёки тўп дарвоза устуни (ёки тўсини)га тегиб қайтса, унда зарбадан унумли фойдаланилмаган деб ҳисобланади.

Тепувчи дарвозабонга нисбатан жуда катта устунликка эга деган фикр мавжуд, чунки дарвозабонга ҳатто сакрашдан олдин дарвоза чизиғидан олдинга чиқиб кетиш тақиқланган.

Амалдаги қоидада фақат учрашувдан кейинги пенальтилар сериясидаги зарбалар тақиқланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC