

"Daily Mail"нинг ёзишича, мерсисайдликлар 2,23 млн евро суммани ФИФАдан қабул қилиб олади ва футболчининг жароҳатини даволашга ишлатади.
Англия термаси футболчиларига ФИФА махсус пакетлар ажратган бўлиб, терма таркибида машғулотда, хоҳ расмий хоҳ ўртоқлик ўйини бўлсин, жароҳат олган футболчи учун ФИФА клубга компенсация пулини тўлаб беради.
Ушбу дастурга кўра, максимал тўлов суммаси 6,75 млн фунтни ташкил қилади.



