ФИФА кунидаги ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди

Narzulla Saydullayev
11 окт 2013
Бугун ФИФА кунидан ўрин олган Ўзбекистон МТЖ – «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ёпиқ эшиклар остида ўтадиган бўлди.
Олган маълумотларимизга кўра стадион дарвозалари ёпилади. Айтишларича ОАВ ҳодимлари ҳам ўйинни кўриш ҳуқуқига эга эмаслар. Буни стадионга борганда аниқлик киритамиз. Агар киритишмаса гап йўқ орқага қайтамиз.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз 15 октябрь куни ростакамига ўртоқлик учрашуви ўтказган (Қатар, 2:1) Вьетнам терма жамоасига қарши ўта муҳим баҳсда майдонга тушади. Кеча чипта савдоси бўлмаганлиги учун, бугун "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларида сотувчиларни кўрмадик (соат 11:00га қадар).

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia