

Манба маълумотларига кўра, текширув натижасида "Ал Насср" эндиликда барча регламент талабларига тўлиқ жавоб бериши аниқланган.
Мазкур чеклов 2025 йил декабрь ойида жорий этилганди. "Arriyaditah" нашрига қараганда, бунга сабаб "Ал Насср" ҳимоячи Эмерик Ляпортни "Манчестер Сити"дан олиб келиш бўйича тўловлардан бирини амалга оширмаган — Саудия Арабистони клуби 9 миллион евро тўлаши керак бўлган.
"Ал Насср" сафида "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби ва Чемпионлар Лигасининг 5 карра ғолиби — ҳужумчи Криштиану Роналду тўп тепади.



