UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  0 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  28 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  100 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11

Февзи Давлетов: "Ҳужумда муаммоларга дуч келдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ҳужумда муаммоларга дуч келдик"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг "тулпорлар" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ташкил қилган ҳужумларимизга тезлик етишмади. Биз жуда секин ҳаракатландик. Рақиб барча зоналарни ёпишга улгурди. Реализация яхши эмас эди. Зарба берадиган вазиятда пас беряпмиз ва тескариси. Ҳужумда бироз муаммоларга дуч келдик. Ҳайдаров ҳам терма жамоага жўнаб кетган. Муҳаммадали ҳам қизил карточка олди. Буларнинг барчаси бизга панд берди" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов бугунги учрашув ҳақида.

- Ҳужумчилар ҳақида гапириб ўтсангиз? Ҳайдаров жамоага қайтиши ёки қишда жамоа янги ҳужумчини сотиб олиши мумкинми?

- Албатта, бу масала бўйича иш олиб борамиз. Қишда кимдирни сотиб оламиз. Учта ҳужумчимиз бўлса яхши бўларди. Иккинчи бўлимда ҳужумчиларга тезлик қўшдик, футболчиларга ҳам қўшимча кўрсатма бердим. Тўп рақиб жарима майдончасига ҳам кўп маротаба етиб борди, аммо реализация яхши даражада эмас эди.

- 2010 йилги ЕЧЛ мавсумида "Барселона" бош мураббийи "Интер"га қарши учрашувда қизиқ бир тактик юриш қилганди, аниқроғи марказий ҳимоячи Жерар Пикени ҳужумчи сифатида ўйнатганди. Бугун сиз ҳам шундай юриш қилдингиз...

- Ҳа, шундай ўйнаб кўриш режамиз бор эди. Бир ҳафта давомида уни ҳужумчи сифатида ўйнатиб келдик. Унинг бўйи баланд ва ҳаводаги тўпларга курашишда устунликка эга, аммо бугун режамиз иш бермади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика