"Фенербахче" ПСЖ форварди билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
27 дек 2019, 16:35
ПСЖ ҳужумчиси Эрик Шупо-Мотингга Туркиянинг "Фенербахче" клуби қизиқмоқда.

Қайд этиш керакки, турклар ПСЖ ҳужумчиси билан январда шартнома имзолашга тайёрлар.

ПСЖ спорт директори Леонардо эса Шупо-Мотингнинг кетишидан мамнун эмас, сабаби жамоанинг бошқа бир форварди Эдинсон Кавани "Атлетико"га ўтишга яқин.

Эслатиб ўтамиз, Шупо-Мотинг жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10Sport