Фелипе Луис Аргентинага қарши майдонга туша олмаслиги мумкин

1 июл 2019, 08:24
Бразилия терма жамоаси ҳимоячисида кичик жароҳат бор.

Фелипе Луис терма жамоа машғулотларида қатнашган, бироқ унинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Футболчининг сонида бироз муаммо бор. Луис 1 июль куни қайта тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия—Аргентина ўртасидаги Копа Америка-2019 нинг ярим финал беллашуви 3 июль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Globo Esporte