Фекир Францияга қайтиши мумкин

Alisher
19 мар 2021
"Бетис" ярим ҳимоячиси Набиль Фекир Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

Foot Mercato'нинг хабарига кўра, "Ренн" 27 ёшли франциялик футболчини ўз таркибига жалб қилмоқчи.

Фекир жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади, у испан клубига 2019 йилда ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia