UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  1 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  4 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  7 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0

“Фейеноорд”нинг вафот этган энг содиқ мухлиси ҳақида... Янгиликлар

“Фейеноорд”нинг вафот этган энг содиқ мухлиси ҳақида...

Футбол миллионлар ўйини. Барчанинг севимли клуби ёки клублари бор. Голландиянинг “Фейеноорд” клубини чин дилдан севадиган “Малла Марк” деган инсон ҳақида ажойиб мақола чоп этилди.

Қуйида ушбу мақолани ўзбек тилида тақдим этамиз.

“Малла Марк” Роттердамнинг оддий фуқароси эди — бой эмас, шоу-бизнес вакили эмас. У фақат “Фейеноорд”ни севарди. 2000 йиллар бошида “Фейеноорд” ўйинида пасайиш кузатилган ва стадион деярли бўшаб қолганди. Мухлислар иккига бўлиниб кетишганди. Марк эса ўз ҳаракатлари билан уларни яраштириб яна стадионга қайтара олди. Ўшандан сўнг у Голландиянинг энг машхур футбол мухлиси бўлди, уни барча хурмат қиларди. Мухлислар, футболчилар ва Роттердамнинг қолган аҳолиси. Бу йил Марк вафот этди, аммо у билан хайрлашишга улгуришди...

“Фейеноорд” клубининг янги мавсумга тайёргарлиги бошланишидан олдин ёмон хабар тарқалди — “Малла Марк” жуда оғир касал. Шифокорлар унинг умри тугаб бораётганини айтишди. Бир неча кун ўтгач 41 йил давомида “Фейеноорд”га мухлислик қилган Марк учун учун ажойиб акция ташкил этиб берилди.

22 июнь куни “Фейеноорд” мухлисларидан бирининг сайтида шундай сарлавҳали мақола пайдо бўлди: «Сўзлар йўқ, фақат кўз ёшлар». Бу хабарда «Малла Марк» номли клуб мухлисларидан бири оғир касал экани ёзилганди...

26 июнь куни роттердамликлар «Де Куип» стадионида янги мавсум олдидан илк машғулотни ўтказишлари керак эди. Ушбу машғулот Марк учун ажойиб байрамга айланиб кетди! Машғулотга 6 минг  томошабин келди, улар фақат битта мақсадда стадионда келишганди – 54 ёшли “Малла Марк”ни қўллаб-қувватлаш учун.

Клуб билан келишувга кўра машғулотнинг 12-дақиқасида Маркни «Де Куип» стадиони майдонига олиб чиқишди.  Мухлислар секторида Маркнинг сурати туширилган катта баннер очилди, стадион “You will never walk alone” қўшиғини голландияча куйлади. Трибунада Маркнинг севимли ранги бўлган яшил рангдаги файерлар тутатилди. У эса ўз кўз ёшларини тия олмай йиғлаб юборди.

Сўнгра Марк ўзининг охирги кучини тўплаб майдон бўйлаб 105 метр масофани босиб ўтди. Мана шу вақтда клуб мухлислари уни ёнига келиб Марк билаб кўришишди. Лекс Иммерс эса унга клубнинг янги формасини тақдим этди. “Фейеноорд” янги мавсумда яшил рангли футболкаларда ўйнайди... Аммо буни Марк кўра олмайди.

Марк стадионда қуйидаги сўзларни айтиб ўтди: «Ҳозир мен ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмаяпман, сабаби мен айни пайтда оилам ва яқинларим орасидаман».

Уч кундан сўнг юқорида айтилган сайтда “Малла Марк” вафот этгани ҳақидаги хабар чиқди.

5 июль куни Роттердамда Маркни дафн этиш маросими бўлиб ўтди, унга жуда кўп одам келди. «Де Куип» стадиони ёнидаги уйларнинг томида катта баннер ёйилди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилганди: «Сен қийин даврда бизни бирлаштирдинг».

Роттердамдаги баъзи автобуслар «You will never walk alone» ёзуви билан ҳаракатланишди! Шаҳар кўчаларида ҳаракатланаётган машинанинг ортига Маркнинг расми ва «Малла— бу фақатгина ранг эмас!» деган ёзув ёзиб қўйилганди...

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика