Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади

Alisher
17 авг 2024, 21:01
ЦСКА форварди Аббос Файзуллаев Россия ва Ўзбекистон ўртасида катта фарқ кўрмаслигини айтди.

"Ўзбекистон ва Россия ўртасида катта фарқни кўрмаяпман. Москва ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда кўплаб ажойиб ресторанлар, шунингдек ажойиб инфраструктура бор. Бу ерда ҳаёт учун барча нарса бор. Москва катта шаҳар, аммо бу ерда яшашга кўникдим.

Ягона муаммо – тирбандликлар. Шу сабаб машғулотларга, сўнгра ундан қайтиш қийин", – деди Файзуллаев.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport24.ru