UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  24 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  36 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  405 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32

Фахрийлар Кубоги. Дастлабки ўйинда Қўқоннинг муваффақияти Янгиликлар

Фахрийлар Кубоги. Дастлабки ўйинда Қўқоннинг муваффақияти

Кеча мамлакатимиз бўйлаб фахрийлар Кубоги ўйини старт олди.
Қўқонда Фарғона фахрийлар жамоаси Қўқон фахрийларининг меҳмони бўлди. Қўқон шаҳридаги Марказий стадионда кечган ўйинда собиқ футболчилар энг аввало ушбу ўйин орқали ўзи учун қадрдон бўлган собиқ жамоадошлари билан дийдорлашишга муваффақ бўлди. Шу боис учрашув ҳам ҳар галгидек дўстона руҳда кечди. Бундай ўйинларда натижа ўз-ўзидан иккинчи даражали бўлиб қолиши табиий хол.

Қизиқарли руҳда кечган мазкур ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Энди ушбу жамоалар чемпионат регламентига биноан 29 август куни Фарғонада жавоб баҳсини ўтказишади. Икки ўйин натижасига кўра, ғолиб бўлган фахрийлар жамоаси кейин Андижон ва Наманган фахрийлар жамоасининг ғолиби билан тўқнаш келади ва шу орқали пойтахтга йўл олинади.

Қўқон  Фарғона 4:1.
19 август. Қўқон. Марказий стадиони.
Ҳакамлар:
Шохруҳ Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Хушнуд Мелиқўзиев.
Назоратчи: Ислом Нурматов.
Голлар: Муҳиддин Абдувалиев, Саид Шокиров, Акмал Усмонов  автогол, Иброҳим Мамадиев - Ғайрат Раимжонов Шохруҳ Иброҳимов.
Қўқон: Фарҳод Мусажонов, Нўъмон Ҳусанбоев, Акмал Ортиқов, Аҳрол Ниёзов, Шавкат Жўрабоев, Исоқ Мамажонов, Азамат Ашурматов, Иброҳим Мамадиев, Муҳиддин Абдувалиев, Саид Шокиров, Ғайрат Шокиров, Жамолиддин Тожибоев, Ваҳоб Аҳунов, Маъруф Мансуров,
Бош мураббий: Бахтиёр Абдуллаев.
Жамоа бошлиғи: Шариф Мадаминов.
Фарғона: Баҳодир Шамшиддинов, Олег Буров, Акмал Усмонов, Шохруҳ Иброҳимов, Султон Зайлобиддинов, Асад Дўрмонов, Ғайрат Раимжонгов, Зайлобиддин Бурхонов, Шуҳрат Назиров, Шамсиддин Зиёев, Аҳмадали Шерматов, Равшан Мирзараҳимов, Қаҳрамон Собиров.
Бош мураббий: Аркадий Пишчук.
Ўйновчи мураббий: Ноил Губанов.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика