Фатининг жароҳати қанчалик оғирлиги маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2021, 14:34
«Барселона» ярим ҳимоячиси Анссумане Фатининг жароҳати дастлаб тахмин қилинганидан енгилроқ эканлиги аниқланди.

19 ёшли футболчи «Сельта»га қарши ўйинда (3:3) сонидан жароҳат олганди.

Олдинроқ футболчи тахминан бир ой майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар чиққанди, аммо Mundo Deportivo нашри хабарига кўра тикланиш уч ҳафтани ташкил этади.

Фати жароҳати боис бир йил давомида майдонга туша олмади ва шу йилнинг сентябрь ойида сафга қайтганди.
 



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo